Жонли ижро... Сўнги вақтларда шоубизнесда бунга жуда катта урғу берилаётган бўлса-да,фонограммадан воз кечиб, тўлақонли жонли куйлаб, томошабинни ўзига қарата олаётганлар бармоқ билан санарли.Бу рўйҳатда Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам МАМАЗОИТОВА ҳам жойбор...
“Яхшиси фонограммадакуйлайқолсин...”
— Мухлислар Мамазоитованинг январ ойида концерт беришига ўрганиб қолишган. Лекин бу йил 29 январ 2 февралгача “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган Гулсанам Мамазоитованинг галдаги концерт дастури ўтган йилдагилардан мутлоқ фарқ қилди. Концерт дастури юз фоиз жонли ижрода бўлиб ўтди. Энг муҳими, хонанда буни уддалади! Баъзи хонандаларнинг жонли ижродаги қўшиқларини эшитганда “Яхшиси фонограммада куйлай қолсин!” деб киноя қиламиз. Гулсанамнинг концертида эса овознинг софлиги ва жарангдорлигидан фонограммага эҳтиёж сезилмади.
“Профессионаллик сезилиб турибди”
— Қишнинг совуқ кунлари, ёмғир ва қорли об-ҳавога қарамасдан концертнинг биринчи куниданоқ залда бўш жойни
...
Kegingi »